"Месси шунчаки шартномага имзо қўйиш учун келганди". Аслида кеча нима бўлганди?
		
		06 авг 2021 11:25
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Месси шунчаки шартномага имзо қўйиш учун келганди". Аслида кеча нима бўлганди?
Футболчи унинг шартномаси билан боғлиқ вазият қай тарзда ўзгариб кетганидан ҳайрон қолган. У Барселонага келиб, шунчаки шартномага имзо чекаман ва жума куни жамоа билан машғулотларга киришаман деб ўйлаган.
Лионелнинг отаси Хорхе Месси кеча клуб офисига келганда, янги шартнома имзоланган бўлишини кутган эди, аммо "Барса" президенти Жоан Лапорта улар олдида узр сўраган ва клуб Мессини рўйхатдан ўтказа олмаслигини айтган.
Шундан сўнг аргентиналикнинг вакили Лео "Барса"да қолиш учун маошининг яна ҳам камайишига тайёр эканлигини айтган. Месси оиласи каталонияликлар раҳбариятига вазиятни баҳолашлари учун вақт беришган. Аммо, бир неча соатдан сўнг Лионель билан "Барса" вакиллари боғланишган ва маош чегарасини четлаб ўтишнинг иложи йўқлигини айтишган.
Форвард бошқа клублар билан расмий музокаралар ўтказмаган, сабаби у "Барса" билан шартномасини узайтиришга тайёр бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар