UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" "Ювентус" устидан ғалаба қозонишмоқда (онлайн ҳисоб)  34 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  4 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0

Месси Парижга кўчади (ESPN) Янгиликлар

Месси Парижга кўчади (ESPN)

Бугун RMC Sport журналисти Даниэль Риоло "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси кейинги мавсумни ПСЖ таркибида бошлаши тўғрисида хабар тарқатган эди.

Бироз аввал ESPN портали ҳам шу масалага тўхталди. Таъкидланишича, "Пари Сен-Жермен" раҳбарияти ҳақиқатан ҳам аргентиналик чарм тўп устаси билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ўтган ёзда Месси "Барселона"дан кетмоқчи бўлган ва бу клуб мухлислари орасида норозилик тўлқинини келтириб чиқарган эди. Маълум бўлишича, ўшанда француз клубининг спорт директори Леонардо ва бразилиялик ҳужумчи Неймар Лионель билан эҳтимолий трансферни муҳокама қилишган. 

Айни пайтда парижликлар олдидаги ягона тўсиқ Мессининг маоши бўлиши мумкин. 33 ёшли футболчи йилига 60 млн евро олишни истайди, бу Неймар (36 млн) ва Мбаппега (20 млн) тўланадиган умумий миқдордан ҳам кўпроқ.

Месси ва "Барселона" ўртасида имзоланган амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. У январь ойида бошқа клублар билан музокараларни бошлаши мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика