UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  0 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  8 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  53 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  6 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4

Месси Парижга кўчади (ESPN) Янгиликлар

Месси Парижга кўчади (ESPN)

Бугун RMC Sport журналисти Даниэль Риоло "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси кейинги мавсумни ПСЖ таркибида бошлаши тўғрисида хабар тарқатган эди.

Бироз аввал ESPN портали ҳам шу масалага тўхталди. Таъкидланишича, "Пари Сен-Жермен" раҳбарияти ҳақиқатан ҳам аргентиналик чарм тўп устаси билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ўтган ёзда Месси "Барселона"дан кетмоқчи бўлган ва бу клуб мухлислари орасида норозилик тўлқинини келтириб чиқарган эди. Маълум бўлишича, ўшанда француз клубининг спорт директори Леонардо ва бразилиялик ҳужумчи Неймар Лионель билан эҳтимолий трансферни муҳокама қилишган. 

Айни пайтда парижликлар олдидаги ягона тўсиқ Мессининг маоши бўлиши мумкин. 33 ёшли футболчи йилига 60 млн евро олишни истайди, бу Неймар (36 млн) ва Мбаппега (20 млн) тўланадиган умумий миқдордан ҳам кўпроқ.

Месси ва "Барселона" ўртасида имзоланган амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. У январь ойида бошқа клублар билан музокараларни бошлаши мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика