UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  0 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  4 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  7 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  8 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  5 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35

Месси Парижга кўчади (ESPN) Янгиликлар

Месси Парижга кўчади (ESPN)

Бугун RMC Sport журналисти Даниэль Риоло "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси кейинги мавсумни ПСЖ таркибида бошлаши тўғрисида хабар тарқатган эди.

Бироз аввал ESPN портали ҳам шу масалага тўхталди. Таъкидланишича, "Пари Сен-Жермен" раҳбарияти ҳақиқатан ҳам аргентиналик чарм тўп устаси билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ўтган ёзда Месси "Барселона"дан кетмоқчи бўлган ва бу клуб мухлислари орасида норозилик тўлқинини келтириб чиқарган эди. Маълум бўлишича, ўшанда француз клубининг спорт директори Леонардо ва бразилиялик ҳужумчи Неймар Лионель билан эҳтимолий трансферни муҳокама қилишган. 

Айни пайтда парижликлар олдидаги ягона тўсиқ Мессининг маоши бўлиши мумкин. 33 ёшли футболчи йилига 60 млн евро олишни истайди, бу Неймар (36 млн) ва Мбаппега (20 млн) тўланадиган умумий миқдордан ҳам кўпроқ.

Месси ва "Барселона" ўртасида имзоланган амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. У январь ойида бошқа клублар билан музокараларни бошлаши мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика