UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  0 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  5 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  12 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0

Месси Парижга кўчади (ESPN) Янгиликлар

Месси Парижга кўчади (ESPN)

Бугун RMC Sport журналисти Даниэль Риоло "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси кейинги мавсумни ПСЖ таркибида бошлаши тўғрисида хабар тарқатган эди.

Бироз аввал ESPN портали ҳам шу масалага тўхталди. Таъкидланишича, "Пари Сен-Жермен" раҳбарияти ҳақиқатан ҳам аргентиналик чарм тўп устаси билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ўтган ёзда Месси "Барселона"дан кетмоқчи бўлган ва бу клуб мухлислари орасида норозилик тўлқинини келтириб чиқарган эди. Маълум бўлишича, ўшанда француз клубининг спорт директори Леонардо ва бразилиялик ҳужумчи Неймар Лионель билан эҳтимолий трансферни муҳокама қилишган. 

Айни пайтда парижликлар олдидаги ягона тўсиқ Мессининг маоши бўлиши мумкин. 33 ёшли футболчи йилига 60 млн евро олишни истайди, бу Неймар (36 млн) ва Мбаппега (20 млн) тўланадиган умумий миқдордан ҳам кўпроқ.

Месси ва "Барселона" ўртасида имзоланган амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. У январь ойида бошқа клублар билан музокараларни бошлаши мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика