Месси: "Нидерландия билан ўйинда ҳаммаси жуда тез содир бўлди"
31 янв 2023 12:59
Янгиликлар
Месси: "Нидерландия билан ўйинда ҳаммаси жуда тез содир бўлди"
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2022 1/4 финалида Нидерландияга қарши ўтказилган шов-шувли ўйинни эслади.
Пенальтилар сериясида иккала жамоа ҳам бир-бирини провокация қилди, футболчилар деярли муштлашишига оз қолди.
Мессининг ўзи голни нидерландияликлар мураббийи Луи ван Гал олдида нишонлаган, учрашувдан сўнг эса рақиб футболчисини "аҳмоқ" деб атаганди.
"Мен буни олдиндан қилишни ўйламаган эдим, бу ўз-ўзидан содир бўлди. Ҳа, менга ван Галнинг ўйиндан олдинги фикрларини етказишди, жамоадошларим ҳам бу ҳақда гапириб беришди. Ўшанда бўлган ҳолатлар менга ёқмаган, лекин тушунинг, бу жуда асабий ва таранг лаҳзалар эди. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Ҳар бир инсон ўзи хоҳлагандек муносабатда бўлади, лекин мутлақо ҳеч нарса олдиндан режалаштирилмаган. Менга бу воқеалар манзур келмади, лекин шундай бўлди".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар