Месси "Манчестер Сити"нинг дисквалификацияси ҳақида гапирди

Alisher
20 фев 2020, 14:14
"Барселона" сардори Лионель Месси "Манчестер Сити"нинг еврокубоклардан четлатилганига изоҳ берди.

УЕФА "шаҳарликлар"ни молиявий фейр-плей қоидаларини бузган деб топиб, 2 мавсумга еврокубоклардан четлатди.

"Ғалати вазият, бундай бўлишига ҳеч ким ишонмаганди. ПСЖ ҳам шунга ўхшаш муаммога дуч келганди, аммо улар шунчаки жаримани тўлашган.

Ноодатий ҳолат, "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида бўлмайди. Чемпионлар лигасисиз икки йил - бу жиддий жазо", - дейди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›