Месси "Манчестер Сити"га ўтмоқчи
04 июл 2020 11:07
Янгиликлар
Месси "Манчестер Сити"га ўтмоқчи
"Барселона" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин, бу ҳақда аргентиналик журналист Кристиан Мартин хабар тарқатмоқда.
Олдинроқ хабар қилинганидек, 33 ёшли ўйинчи 2021 йилнинг ёзида шартномаси якунлангандан сўнг Каталония клубидан кетишни режалаштирмоқда.
"Мессининг "Манчестер Сити"га ўтиш эҳтимоли бор. Буни менинг Каталония ва Англиядаги манбаларим тасдиқламоқда. Икки томон ҳам битим шартларидан қониқиш ҳосил қилишади", - деб ёзди Мартин.
Месси "Сити"га ўтган тақдирда "Барселона"да бирга ишлаган мураббийи испаниялик Хосеп Гвардиола билан ишлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар