

"Интер Майами" бош мураббийи Херардо Мартино Месси кейинги учрашувни захира ўриндиғида бошлаши мумкинлиги ҳақида гапирди. Мураббий бундай қарорга келишига тиғиз тақвим сабаб бўлмоқда. Маълумот учун, "Интер Майами" 27 август куни МЛС доирасида "Нью-Йорк Ред Буллс" жамоасига қарши майдонга тушади.
"Сўнги 45-50 кундаги ўйинларимизни таҳлил қилишимиз керак. Тақвим тиғиз, асосан 120 дақиқа ҳаракат қилдик. Месси ва бошқа кўпгина футболчилар жисмоний ҳолатларининг чегарасига етиб келишди. Бугундан бошлаб бу ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Кейинги уч турга қандай ёндошишни кўриб чиқишимиз лозим", - дейди "Интер Майами" бош мураббийи.



