Месси келаси мавсум А Cерияга кўчиб ўтиши мумкин

9 апр 2020, 07:05
Унинг хизматларига Миландан қизиқиш бор.

Миланнинг “Интер” клуби келаси мавсум Лео Мессини жамоага таклиф қилиш ниятида. Миланликлар музокараларга тайёрлиги айтилмоқда. Қайд этилишича, Мессига айни дамда “Ньюэллз Олд Бойз” клубидан таклиф бор.

Леонинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси келаси мавсум сўнгида якунига етади. Аммо футболчининг ўзи хоҳласа, ҳар мавсум сўнгида кетиш имкониятига эга. Месси жорий мавсум “Барса” сафида 31 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›