Месси оромини йўқотди

Aslanov Jasurbek
24 окт 2018, 13:08
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Севилья"га қарши ЛаЛиганинг 9-тур ўйинида (4:2) қўлидан олган жароҳати туфайли ухлашда муаммоларга дуч келмоқда.

Маълумотларга кўра, қўли синган аргентиналик тирсагидаги оғриқ туфайли ухлай олмаяпти.

Мессининг даволаниши учун аввал айтилганидек 3 ҳафта эмас, кўпроқ вақт керак бўлиши мумкин. Унинг майдонга қайтиши 20 ноябрда амалга ошиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es