Месси жамоавий машғулотларни ўтказиб юборди

Eldor Akmurzayev
24 авг 2019, 22:50
«Барселона» сардори Лионель Месси бугунги жамоавий машғулотларни ўтказиб юборди.

Месси якка тартибда клубнинг спорт залида енгил машқлар ўтказган. 

Айтиш жоизки, у яқинда жароҳатидан қутилгани ҳақида айтилганди. Энди аргентиналик форвард 25 август куни ЛаЛиганинг 2-тури доирасидаги «Бетис»га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда туша олмаслиги тобора ойдинлашмоқда.

Аввалроқ, каталонияликларнинг бошқа ҳужумчилари Усмон Дембеле ва Луис Суарес ҳам эртанги ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юбориши маълум бўлганди. Шуниндек, дарвозабон Нето жамоа лазаретидан жой олган. Рафиньянинг «Камп Ноу»даги ўйинда майдонга тушиши эса сўроқ остида.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›