UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Максим Шацких: "Бизнинг асосий муаммомиз — ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз"  8 22:14Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда дуранг ўйнадик"  8 21:50Норвегия Россия жамоаларига қарши ўйинларни бойкот қилишга қўшилди  4 21:21Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" — ОКМК 2:2. Highlights  2 21:13Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" — "Турон" 5:0. Highlights  3 20:57Суперлига. Қосимов яна "Пахтакор"ни юта олмади  103 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Турон"ни тор-мор этди  45 20:30Бир пайтлар маст ҳолатда футбол ўйнаган Гонконг посбони жамоасини чорак финалга чиқишида ҳисса қўшди  5 20:03Сервер Жепаров: "Дастлабки дақиқалардаги ҳаяжон ўйинга таъсир ўтказди"  5 19:43Рўзиқул Бердиев: "Бугунги кун футболида жамоалар ҳимоявий ўйнамоқда"  15 19:25Август ойининг энг яхши ҳаками аниқланди  4 19:10Coca Cola Суперлигаси. "Олимпик" — "Насаф" 1:3. Highlights  2 18:53«Насаф» «Олимпик»ни мағлуб этиб, муҳим уч очкони қўлга киритди  36 18:44Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 термасининг чорак финалдаги рақиби аниқ!  13 18:30Роналду ва Месси яна тўқнаш келиши мумкин  11

Месси "Интер Майами"га ўтди. Apple TV ва Adidas ўйинчига фойданинг бир қисмини беради Янгиликлар

Месси "Интер Майами"га ўтди. Apple TV ва Adidas ўйинчига фойданинг бир қисмини беради

Лионель Мессининг "Интер Майами"га ўтишида Apple ва Adidas бевосита иштирок этган.

"The Athletic" маълумотларига қараганда, музокараларга яқин бўлган бир қанча манбаларга таяниб хабар беришича, Мессининг шартномасида лиганинг икки йирик тижорий ҳамкорларидан олинадиган пуллар ҳам киритилган.

MLS ва Apple шу йилнинг баҳорида 2,5 миллиард долларни ташкил этувчи 10 йиллик битимга имзо чекдилар. Шартларга кўра, лига ўйинлари MLS Season Pass обунаси орқали Apple TVда трансляция қилинади. "Интер"га ўтгандан сўнг Месси хизматга янги обуначилардан тушган даромаднинг бир қисмини олади.

Ўз навбатида, Adidas Лионелга футболчининг Америка клубига ўтиши билан боғлиқ фойданинг бир қисмини таклиф қилди. Бу йил компания MLS билан 830 миллион долларлик 6 йиллик шартнома тузди. Adidas лиганинг барча 29 жамоаси учун тўпламларни етказиб беради, шунингдек, лиганинг расмий тўпини ишлаб чиқади ва лиганинг расмий ҳомийси ҳисобланади.

2017 йилда Месси ва Adidas бир умрлик ҳомийлик шартномасини тузишган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика