Месси "Интер Майами" тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида 3-ўринга кўтарилиб олди

Aziz Tukhtamuradov
12 авг 2023
"Интер Майами" футболчиси Лионель Месси бугун Лигалар Кубоги доирасида "Шарлотт"га қарши ўйинни (4:0) ҳам голсиз тарк этмади.

Бу Месси учун янги жамоаси сафидаги 8-гол бўлди. Бу орқали Месси клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида учинчи ўринга кўтарилиб олди. У Роберт Тэйлор билан бир хил гол урган.

Клуб тарихида энг яхши тўпурар Гонсало Игуаин ҳисобланади - 29 та гол. Иккинчи ўринни эса 16 та голга эга Леонардо Кампана банд этган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.com