UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  0 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  10 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  12 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  27 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4

Месси икки натижа бўйича кучли ўнлик ва кучли бешликка кирди Янгиликлар

Месси икки натижа бўйича кучли ўнлик ва кучли бешликка кирди

Аввалроқ, Лионель Месси Аргентина ТЖдаги голлари сонини 90 тага етказиб, терма жамоа миқёсидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринга кўтарилгани ҳақида хабар бергандик.

Месси – терма жамоалар миқёсидаги энг яхши учинчи тўпурар!

35 ёшли форварднинг жарима зарбасидан урилган голлари 59 тага етди ва у мазкур натижа бўйича топ-10 ўйинчилар рўйхатига киришга эришди. У бразилиялик тўпурар дарвозабон Рожерио Сени ҳамда Марселиньо Кариока билан тенглашди.

1. Жуниньо Пернамбукано – 77 та;

2. Пеле – 70;

3-4. Виктор Легроталье – 66;

3-4. Роналдиньо – 66;

5. Дэвид Бекхэм – 65;

6-7. Диего Марадона – 62;

6-7. Зико – 62;

8. Рональд Куман – 60;

9-10. Рожерио Сени, Марселиньо Кариока, Лионель Месси – 59;

11. Криштиану Роналду – 58.

Шунингдек, Лео терма жамоадаги юбилей 100-ғалабасини (167-ўйинида) қўлга киритиб, бу борада кучли бешликка кирди. У Хави (133 баҳсда 100 ғалаба) билан тенглашди.

1. Серхио Рамос – 131 ғалаба;

2. Икер Касильяс – 121;

3. Роналду – 113;

4. Гуардадо – 102

5. Хави ва Месси – 100 тадан.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси терма жамоа ва клуб миқёсида 779 та гол урган. Бу борада ундан олдинда фақатгина Криштиану Роналду бор – 816 гол.

Месси мавсум стартидан ўрин олган 13 ўйинда 18 очко ишлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика