Месси "Эспаньол" дарвозабонини аҳмоқ деди

Aslanov Jasurbek
11 май 2016, 12:03
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Эспаньол"га қарши Примеронинг 37-тур учрашувида Пау Лопес дарвозасини ишғол қилганидан сўнг ўзини тутиб тура олмади.

Кўк-анорранглилар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, аргентиналик баҳсдаги биринчи голни жарима зарбасидан урди. Бундан сўнг у посбон Лопесга шундай деди: "Ушла, аҳмоқ".

Месси бу гапни бекорга айтгани йўқ. Испания Кубогининг 1/8 финалида Пау Лопес майдонда ётган Мессининг оёғини босиб олди. У ўйиндан сўнг, буни атайий қилмаганини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Movistar+