Месси дунёнинг энг кучли ҳужумчиси ким эканлигини айтди

Aslanov Jasurbek
27 окт 2019, 14:52
"Барселона"нинг аргентиналик форварди Лионель Месси кимни дунёнинг энг яхши ҳужумчиси деб ҳисоблашини маълум қилди.

"Роналдо ҳақиқий феномен эди. У мен кўрган энг яхши ҳужумчи. Унинг ҳаракатлари ҳайратга соларди" - дейди Месси.

Роналдо фаолияти давомида "Крузейро", ПСВ, "Барселона", "Интер", "Реал", "Милан" ва "Коринтианс" клублари шарафини ҳимоя қилган. Форвард Бразилия терма жамоаси сафида икки марта жаҳон чемпионати ва 2 бор Амрика Кубогида зафар қучган. Роналдо 2011 йилда фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган эди. Айни дамда у "Вальядолид" клуби эгаси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TyC Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›