

Аргентиналиклар Бронницадаги Александр Сироежкин мактабида машғулот ўтказмоқда. 18 июнь куни машғулотнинг сўнгги 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди.
"Месси, Дибала ва Ди Мария яхши ҳолатда. Мураббий қарорига кўра улар машғулотни 20 дақиқа олдин тарк этишди ва тикланиш процедураси учун массажчилар олдига боришди" - дея жавоб қайтаришди Аргентина терма жамоаси матбуот хизмати вакиллари.
Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 2-турида Хорватия билан ўйнайди.



