UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  2 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  3 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  30 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2

Месси билан ичиш учун 42 минг доллар! Хитойлик мухлислар фирибгарликдан огоҳ бўлишга чақирилмоқда Янгиликлар

Месси билан ичиш учун 42 минг доллар! Хитойлик мухлислар фирибгарликдан огоҳ бўлишга чақирилмоқда

Хитойлик футбол ишқибозлари Лионель Месси билан боғлиқ эълонлар акс этган фирибгарликларга дуч келмаслик учун огоҳлантирилган.

Хабарингиз бўлса керак, шу кунларда етти карра "Олтин тўп" соҳиби Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан биргаликда Хитойда бўлиб турибди. Бугун ушбу мамлакатда жамоа Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мессининг Осиёга ташрифи уни кўришни истаган мухлислар учун айни муддао бўлиши шубҳасиз. Аммо бунинг ортидан сохта йўл билан мумайгина даромад қилмоқчи бўлганлар ҳам анчагинани ташкил этади.

Мамлакатда тарқалган рекламалардан бирида 300 минг юан (42 минг доллар) эвазига Месси билан кечки овқат ташкил этилиши ваъда қилинган. Пекин жамоат хавфсизлиги бюроси Weibo порталида бунга ҳазил билан жавоб берди: "Агар сизни 300 минг юан билан ишонтириш мумкин бўлса, ўзимиз сиз билан қадаҳ уриштирамиз".

Шунингдек, таклифлар орасида 5000 юанга (700 доллар) стадионнинг олдинги қаторларидан чипта ва Мессининг имзоси туширилган либос; 8000 юанга (1100 доллар) Месси билан суратга тушиш каби тўпламлар ўрин олган. 

Қолаверса, бадавлат бизнесменлар учун ҳам махсус таклиф ишлаб чиқилган. Унга кўра, 50 млн юан (7 млн доллар) эвазига аргентиналик юлдузнинг бизнесмен кўз ўнгида пўл туловчининг компаниясини реклама қилиб бериши назарда тутилган.

Аввалроқ Мессини Хитой чегарасида ушлаб қолишгани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика