Месси "Бавария"га қарши баҳс ҳақида: "Мюнхенда ғалаба қозониш қийин"

Aslanov Jasurbek
7 мар 2023, 00:44
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси "Бавария"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси ўйини ҳақида фикр билдирди.

- "Лилль" ва "Марсель"га қарши баҳслар "Бавария" билан ўйинга яхши тайёрланишга имкон бердими?

- Шундай. Биз соврин учун курашяпмиз. "Марсель" билан кучли ўйин намойиш этдик, жамоа янада аҳил бўлди.

Вазиятни тескари томонга ўгириш учун қўлдан келганини қиламиз. Ҳамманинг мақсади шу.

Мюнхенда бизни жуда қийин баҳс кутиб турибди. Барчасини майда деталлар ҳал қилади, чунки бу стадионда ғалаба қозониш қийин.

Аммо агар барчасини тўғри бажарсак, вазиятни ўнглай оламиз. Чемпионлар лигасидаги саёҳатимизни давом эттиришни хоҳлаймиз - дейди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: psg.fr