Месси 19 ёшида 150 миллион евро эвазига "Интер"га ўтиши мумкин эди
18 май 2020 11:10
Янгиликлар
Месси 19 ёшида 150 миллион евро эвазига "Интер"га ўтиши мумкин эди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Интер"га ўтиши мумкин эди.
Милан клуби Каталония клубининг молиявий эҳтиёжларини қондиришга тайёр эди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" собиқ президенти Жоан Лапорта айтиб берди.
Унинг сўзларига кўра, "Интер" Мессининг трансфери учун аллақачон 150 миллион евро тайёрлаб қўйган. Аммо, ўз вақтида Каталония клуби аргентиналик футболчининг отаси билан келишиб олди ва Лео Италияга йўл олмади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Мессининг айни дамда ҳам "Интер"га ўтиши билан боғлиқ миш-мишлар янграганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар