Мертенс: "Роналду "Наполи"ни қўрқита олмайди"

Aslanov Jasurbek
7 янв 2017, 11:21
"Наполи" ярим ҳимоячиси Дрис Мертенснинг сўзларига кўра, у Маурицио Саррининг ўйин услубидан мамнун.

Шу билан бирга бельгиялик Чемпионлар лигасида "Реал"га қарши баҳсдан чўчимаётганини айтди.

"Менга Саррининг футболи жуда ёқади. Биз тўхтовсиз ҳужум қиламиз ва доимо тўп билан қандай ҳаракат қилишни биламиз. Яна ҳужум марказида ўйнашни истаган бўлардим, аммо мураббий мени қанотда кўряпти.

"Реал"? Биз йирик клубга айланяпмиз. Роналду бизни қўрқита олмайди" - дейди Мертенс.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia