Мертенс "Наполи"да қолмоқчи

Sherzod Nurmatov
19 июн 2022, 20:36
Бельгиялик футболчининг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс жамоада қолиш истагини билдирди. 35 ёшли ҳужумчининг неаполитанлар билан шартномаси 30 июнга қадар тузилган ва у ҳали узайтирилмаган.

"Кейинги мавсумда қаерда ўйнашимни: "Наполи"дами ёки бошқа клубдами, ҳали билмайман. Шу ерда қолмоқчиман, лекин бошқа ҳеч нарсани қўшимча қила олмайман. Клубдан ҳеч қандай таклиф олганим йўқ, шунинг учун кўрамиз", – деди ўйинчи.

Аввалроқ "Наполи" Мертенс билан битимни узайтириш борасида келиша олмагани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: HLN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›