UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  9 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6

Мерсон: "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"дан миллион миль узоқда" Янгиликлар

Мерсон: "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"дан миллион миль узоқда"

Собиқ футболчи Пол Мерсон "Манчестер Юнайтед"ни қаттиқ танқид қилди.

"Манчестер Юнайтед" оддий бозордан эмас, қиммат супермаркетдан харид амалга ошириши керак эди. Арнаутович борасидаги миш-мишлар чиққанида мухлислар тезда шовқин кўтариб, унинг жамоа даражасида эмаслигини айтишди.

Клубда нималар бўлаётганини билмайман, аммо улар трансферларда доимо бир хил хато қилишмоқда. Мухлислар эса: "Нималар бўляпти?" деб ўтиришибди холос. Уларни айблаб бўлмайди. "Брайтон" уларнинг майдонида ғалабага эришди, бу ҳам эски тарих.

Агарда ютишни истасангиз, бундай футболчилар билан ярим ҳимояни бошқаришингиз керак. Бироқ Мактомини ҳамда Фред ҳеч нима қила олмаяпти. Агарда Лэмпард уларни "Эвертон"да ўйнатганидамиди...

Ҳужумда ажойиб иқтидорлар бор, уларнинг қандай даражада эканлигини барча яхши билади. Балки Эриксен яхши трансфер бўлгандир, аммо улар бир жамоада ўйнай олишмайди. Улар бир-бирига жуда ўхшашади, шу сабабли ўзларига ҳалақит қилишмоқда. Агарда МЮ кучли тўртликка қайтишни истаса, Арнаутовичдан яхшисини топа олиши керак.

Хатто турнир жадвалининг пастки поғоналаридаги клублар ҳам уни таркибига қўшиб олишни истамайди, биз ҳали юқоридаги жамоаларни айтмадик. Клуб люкс даражадаги футболчиларни таркибига қўшиб олиши керак.

Футболчилар хатто 2-3 йил олдинги атмосферани ҳам ушлай олишмаяпти. Агарда шундай давом этаверса, ўша даврни қайтариш мушкул бўлади. МЮ дунёнинг энг йирик клуби эди, бироқ улар ҳозир ўз жойларини бериб қўйишди.

Балки орадан вақт ўтиб, улар яна совринлар қўлга киритар. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам улар "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"дан миллион миль ортда бўлади. Одамлар кўчаларда "Манчестер Юнайтед" либосида юришмайди.

Одамлар клубдан узоқлашмоқда. Бошқа клублар эса кўтарилиб кетди. Тўғриси, мураббий нималарга боғланиб қолганлигини билмаяпти, энди у бошқалардан қанча ортдалигини тушунмоқда.

Ҳолатни қандай ўзгартиришларини билмайман. Бироқ МЮ 5 йиллик режа тузибгина юқори даражага қайтиши мумкин деб ўйлайман", - деди "Арсенал"нинг собиқ футболчиси.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика