Меньян шахсий шартнома шартлари бўйича "Милан" билан келишувга эришди

Alisher
26 апр 2021, 12:33
"Лилль" дарвозабони Майк Меньян "Милан"га ўтишга яқин.

Футболчи шахсий шартнома шартлари бўйича клуб билан келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Франциялик дарвозабон 2 миллион евролик маош билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаши керак, шартномада шунингдек турли хил бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Меньян жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 22та тўп олиб чиқди. Футболчи уларнинг 18тасида "қуруқ" ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›