UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  1 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  1 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  446 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Менга Обамеянгни келтиринг! Янгиликлар

Менга Обамеянгни келтиринг!

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужум чизиғидаги етишмовчиликни "Барселона" юлдузи Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобига тўлдириш ниятида.

 "Кўклар" "Арсенал" собиқ сардорини "Боруссия" Дортмунднинг собиқ мураббийи билан яна бирлаштириш учун таклиф билан чиқишга тайёр.

"Челси" ҳозирги пайтда Каталония клубини қамраб олган молиявий муаммолардан фойдаланиш учун клуб ҳужумчиси Обамеянгни таркибга жалб қилмоқчи. "Челси" ва "Барселона" ўртасида музокаралар бошланди ва кейинги 48 соат ичида музокаралар давом этади. Клуб расмий таклиф билан чиқиш арафасида турибди. Ушбу ҳафтадаги музокаралар "Барселона"нинг футболчини сотишга қанчалик тайёр эканига ойдинлик киритади.

Обамеянг ушбу ёзги трансферлар ойнасида "Боруссия" Дортмунддан 42,5 млн еврога харид қилганидан сўнг "Ноу Камп" раҳбарлари уни сотиш истагида эканидан хабари йўқ эди, деб тахмин қилинмоқда. Обамеянг ва клубнинг айни пайтдаги бош мураббийи Томас Тухель ўртасидаги алоқалар илгари улар бирга ишлаган Дортмунд клубидан яхши экани барчага маълум. "Арсенал"нинг собиқ форварди Тухель қўл остида "Боруссия" таркибида 2 мавсум ўйнади. Қизиқ жиҳати шундаки, Обамеянг Германияда ўйнаган вақтида берилган 17-рақам яқинда Каталония клубида ҳам футболчига берилди ва бу унинг жамоада сақлаб қолишмоқчи эканининг белгиси, дея хабар қилинди.

Дарҳақиқат, Обамеянг январь ойида "Эмирейтс"ни тарк этиб, жамоага келиб қўшилганидан жуда мамнун ва у умуман кетишга интилаётгани йўқ. Унинг Шимолий Лондондан кетиши кескин бўлди ва 33 ёшли футболчи "Челси"га ўтадиган бўлса, "Арсенал"га рақиб сифатида ўйнашига тўғри келади. "Челси" рекорд даражадаги 97,5 млн евро эвазига шартнома имзолаган Ромелу Лукакуни бир мавсумга "Милан"га ижара асосида қайтариб юборганидан сўнг Тимо Вернернинг "Лейпциг"га қайтгани туфайли "Челси" бу ёзда ҳужумчиларга мухтож бўлиб қолди. "Челси"нинг ҳозирги эгаси Тодд Боэли ёзги трансферлар чоғида жамоани кучайтириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр.

Айни пайтда "Лестер" ўзининг юлдуз ҳимоячисини сотишни истамаганига қарамай, "Челси" Уэсли Фофана учун учинчи таклифни кўриб чиқмоқда. "Кўклар"нинг иккинчи таклифи тахминан 65 млн фунтга баҳоланган эди. "Лестер" томонининг таъкидлашича, 21 ёшли футболчи сотилмайди, бироқ клуб ҳимоячи учун рекорд нарх – 80 млн фунтдан кўпроқ таклиф тушган тақдирда бу борада якуний қарор қабул қилади. "Лестер" Фофана улар билан узоқ муддат бирга бўла олмаслигини яхши билади. Аммо улар футболчини яна бир мавсум жамоада ўйнатишмоқчи. Фофана "Челси"нинг таклифидан мамнун ва ёздаёқ клубини алмаштиришга ҳаракат қилмоқда. "Лестер" жамоа бош мураббийи Брендан Рожерснинг ҳар қандай молиявий режасини амалга ошириш учун футболчиларни сотишига тўғри келади. Уларнинг кейинги ҳисоботлари катта камчиликларни чиқариб бериши керак. 

"Лестер" "Ньюкасл"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячи Жеймс Мэддисон учун берилган икки таклифини ҳам рад этди. Улар шартнома муддати охирги йилга келиб қолган Юри Тилемансни ҳам сотишга тайёр. "Ньюкасл" нархи 60 млн бўлган вингер Ҳарви Барнс ҳақида ҳам сўраган.

"Челси" "Севилья”дан "Барселона"га ўтган Жюль Кундени қўлга кирита олмаганидан сўнг ПСЖ ҳимоячиси Преснель Кимпембени ўзиники қила олмади ва Фофанага мурожаат қилди.

Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика