UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  0 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  2 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  2 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  14 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1

«Мен «Динамо»дан ўзим кетганим йўқ, улар янги шартнома таклиф қилишмади» — Обид Жўрабоев Янгиликлар

«Мен «Динамо»дан ўзим кетганим йўқ, улар янги шартнома таклиф қилишмади» — Обид Жўрабоев

16 январь куни Тошкентда «Нефтчи» ҳамда «Бухоро» жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Мазкур ўйинда фарғоналиклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг қишки трансферлар вақтида «Динамо»дан «Бухоро» жамоасига қўшилган Обид Жўрабоев фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз...

— Бугунги ўйинда жамоа билан қишки тайёргарлик олиб борилмоқда. Жамоага келганимдан кейин кўп йигитлар кўрикдан ўтди. «Нефтчи» жамоаси ҳам Суперлигага чиқди, улар яхши трансферларни амалга оширишмоқда. Бу бизнинг қишки йиғиндаги иккинчи ўртоқлик учрашувимиз ҳисобланади. Лекин ҳозирча ёмон эмас. Қишки йиғиндан мақсад ёшларни кўрикдан ўтказиш. Бугун яхши ўйин бўлди, «Нефтчи» жамоаси ҳам яхши таркибни шакллантирибди. Қишда барча жамоа бир хил ҳолатда бўлади. Мавсум давомида кўраверамиз барчасини.

— «Динамо»дан кетишингиз сабаби нимада?

— Тўғрисини айтсам, биз «Динамо»дан ўзимиз кетганимиз йўқ. Улар билан шартномамиз тугаган эди, лекин биз кутгандик жамоада қолишни. Бизнинг Суперлигада ўйнаш мақсадимиз бор эди. Лекин клуб раҳбарлари, директори, ҳомийларимизнинг тутган йўли бизни оғринтирди. Бизга нисбатан беҳурматлик қилишди. Таклиф бўлишини охиргача кутдик. Суперлигага чиқишимиз 3 та тур олдин маълум бўлганди. Ҳали мавсум тугамасданоқ мураббийнинг ўзига янги мураббий топишганини айтишди. Шу нарса ҳам анча таъсир қилди. Янги йилдан кейин ҳам кутдик, лекин телефон бўлмади. Бизга «вариантлар бўлса қидираверинглар», дейишди. Ҳозир «Динамо»да 2-3 нафар бола қолди. Биз 3 январда «Бухоро»га келиб қўшилдик. Биз «Динамо»дан кутмагандик, «ўйнаймиз, 8-10 нафар бола қолади», деб ўйлагандик.

— Кейинги йил «Бухоро»ни Суперлигада кўрамизми?

— Мақсадимиз жамоани Суперлигага олиб чиқиш. Яхши ниятлар билан келдик, насиб қилса олиб чиқамиз.

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика