UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  0 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  12 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги ЖЧ. Ўзбекистон "ўлим" гуруҳида! Янгиликлар

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги ЖЧ. Ўзбекистон "ўлим" гуруҳида!

12-15 июль кунлари Польшада меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Унда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ушбу халқаро мусобақага қуръа ташланди ва терма жамоамиз “С” гуруҳида Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларсуь терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлишди.

Халқаро мусобақа олдидан терма жамоа мураббийи Жамшид Асадов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мундиалга қуръа ташланди ва биз “ўлим” гуруҳидамиз. Гуруҳимиздаги терма жамоалар кучли рақиблар ҳисобланади. Испания бир маротаба, Россия эса икки карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шундай бўлса-да мақсадимиз сари олға интиламиз ва насиб этса чемпионлик учун курашамиз. Тўғрисини айтганда, бундай гуруҳ бизга қўшимча куч ва мотивация беради. Биз халқимиз ва футбол мухлисларимиз, қолаверса ота-оналаримизнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Халқимиздан бизларни дуо қилиб, қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолар эдик”, - дейди Асадов.



Терма жамоамизнинг Польшага йўл олувчи таркиби билан танишинг:

Дарвозабон

Исламов Сергей

Ҳимоячилар
Шаплов Данил
Эргашбоев Тоир
Шоназаров Абдуқаххор
Очилов Жаҳонгир

Ярим ҳимоячилар
Шамшидов Эдгар
Нюсков Амир
Караханян Руслан

Ҳужумчилар
Абибуллаев Тимур
Сон Салим

Бош мураббий - Асадов Жамшид
Ёрдамчи мураббий - Касимов Азиз

Жамшид Асадов бошчилигидаги жамоа 12 июль куни Польшага йўл олади. Дастлабки ўйинни улар 13 июль куни Испания терма жамоасига қарши олиб боради.

Халқимиздан ушбу терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолар эдик. Зеро бу фарзандлар барчамизники!

Дилдора Холбоева тайёрлади

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика