UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  6 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   2 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11

Меҳмонов ва Алиев "Сурхон"ни тарк этди Янгиликлар

Меҳмонов ва Алиев "Сурхон"ни тарк этди

30 ноябрь куни бир қатор клублардаги футболчиларнинг шартнома муддати якунланиши ва кейинги ойда ўтказиладиган беллашувларда таъсири сезилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргандик.

Бугунги якунига етган учрашувларда битими тугаган кимлар майдонга тушмаслигини кузатдик. Қизиқиб кўрдик. Бизга баъзи футболчиларнинг маълум қилишларича айнан "Сурхон"да шундай ҳолат кузатилган ва вақтинчалик бўлсада битим борасида келишувга эришмаган Жаҳонгир Меҳмонов ва Аъзам Алиев Суперлиганинг сўнгги турида "Сўғдиёна"га қарши баҳсда қатнашишмай, уйга қайтишни афзал билишган. Энди мамлакат Кубоги старт олади ва термизликларда таркиб борасида навбатдаги муаммо кузатилиши эхтимоли катта.

Яхшики, Суперлигада жон сақлашда рақобат қилаётган иккала жамоа-- "Андижон" ва "Бухоро" енгилишди. Аксинча бўлганида,ўз майдонида "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида ютқазганликлари туфайли "Сурхон" аъзолари элитани тарк этишарди. Етакчи футболчиларнинг йўқлиги дарров билиниб қолади. Шартнома тузилаётганда бир ойнинг камроқ белгиланишидан манфаат топамиз деганларнинг жиддий янглишганларини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.

Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика