UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  1 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  5 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  6 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  28 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9

Меҳмонов ва Алиев "Сурхон"ни тарк этди Янгиликлар

Меҳмонов ва Алиев "Сурхон"ни тарк этди

30 ноябрь куни бир қатор клублардаги футболчиларнинг шартнома муддати якунланиши ва кейинги ойда ўтказиладиган беллашувларда таъсири сезилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргандик.

Бугунги якунига етган учрашувларда битими тугаган кимлар майдонга тушмаслигини кузатдик. Қизиқиб кўрдик. Бизга баъзи футболчиларнинг маълум қилишларича айнан "Сурхон"да шундай ҳолат кузатилган ва вақтинчалик бўлсада битим борасида келишувга эришмаган Жаҳонгир Меҳмонов ва Аъзам Алиев Суперлиганинг сўнгги турида "Сўғдиёна"га қарши баҳсда қатнашишмай, уйга қайтишни афзал билишган. Энди мамлакат Кубоги старт олади ва термизликларда таркиб борасида навбатдаги муаммо кузатилиши эхтимоли катта.

Яхшики, Суперлигада жон сақлашда рақобат қилаётган иккала жамоа-- "Андижон" ва "Бухоро" енгилишди. Аксинча бўлганида,ўз майдонида "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида ютқазганликлари туфайли "Сурхон" аъзолари элитани тарк этишарди. Етакчи футболчиларнинг йўқлиги дарров билиниб қолади. Шартнома тузилаётганда бир ойнинг камроқ белгиланишидан манфаат топамиз деганларнинг жиддий янглишганларини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.

Абдулҳафиз АБДУЛАЗИЗ ўғли

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика