МДҲ ўйинлари. Ярим финалда Беларусга ютқаздик

Aziz Tukhtamuradov
10 сен 2021, 19:23
Қозон шаҳрида МДҲ ўйинлари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг футзал беллашувларида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳси ўтказилди. Йигитларимиз унда Беларусь терма жамоасига қарши паркетга чиқишди ва афуски 3:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. 

МДҲ ўйинлари. Қозон

"Мирас" аренаси. Ярим финал

Беларусь U-20 - Ўзбекистон U-20 5:3

Ўзбекистон таркиби: Қосимжон Сафаров, Далер Эшонқулов, Шаҳрам Фахриддинов, Артур Умуров, Умиджон Маҳрамов.

Захира: Камол Назаров, Тимур Салимов, Муҳаммадюсуф Муҳаммаджонов, Дамир Мамадолиев, Абдусаттор Абдураҳмонов, Нурилло Тоштемиров, Самандар Муродқулов.

Мураббий: Фурқат Ҳайруллаев. 

Терма жамоамиз сафида Қосимжон Сафаров дублга эришган бўлса, Артур Умуров ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. 

Иккинчи ярим финал баҳсида мезбон Россия Қирғизистон терма жамоаси билан ўйнайди. 

Бронза медали учун баҳс эртага ташкил этилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›