UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  0 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  143 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  2 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  17 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  16 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилгача эмас, 2024 йилгача амал қилади ва узайтириш банди бор Янгиликлар

Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилгача эмас, 2024 йилгача амал қилади ва узайтириш банди бор

Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан тузган янги шартномаси тафсилотлари маълум бўлди.

"L’Équipe" маълумотларига кўра, форварднинг француз клуби билан келишуви 2025 йилгача эмас, 2024 йилгача амал қилади ҳамда яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Ушбу банднинг кучга кириши Килианга боғлиқ. "Охирги йил Мбаппенинг қарорига боғлиқ бўлади", – деб тасдиқлади ПСЖ вакили.

Шундай қилиб, 2023 йил ёзида парижликлар Мбаппе масаласини ҳал қилиши керак бўлади. ПСЖ ёки Килианни бандни фаоллаштиришга кўндириши, ёки 2024 йил текинга қўлдан чиқармаслик учун сотиб юбориши зарур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ўтган ёз эркин агент сифатида "Реал" сафига бориб қўшилишга яқин эди, лекин ПСЖ билан янги шартнома имзолашни маъқул кўрди.

Бу мавсум 23 ёшли форвард ПСЖ сафида 7 та ўйинда 9 та гол урди. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика