

“Килиан ҳақида шундай дейишим мумкин. Агар машғулотлар керагидек ўтса ва ҳеч нарса содир бўлмаса, Мбаппе қайдномада бўлади. Верратти ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда сабрлироқ бўлишимиз керак. У ўтган ҳафта умуман югура олмаётган эди. Кеча эса машғулотларни бошлади. Марко жароҳатни машғулотлар вақтида олганди ва бу бахтсиз ҳодиса эди. Энди у секин-аста спорт формасини тиклаши мумкин”, — дейди Тухель.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ—“Аталанта” беллашуви бугун 00:00 да бошланади.



