Мбаппе: "Роналдусиз "Юве"га, Мессисиз "Барселона"га қийин бўлганидек, Неймарсиз ўйнаш ПСЖ учун ҳам осон эмас"

6 фев 2019, 00:29
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Неймарнинг жароҳати ҳақида фикр билдирди.

– Неймарсиз ўйнаш қийинми?
– Вальвердедан Мессисиз "Барса"га, Аллегридан Роналдусиз туринликларга қийинми деб сўраб кўрингчи. Албатта, Неймарсиз ўйнаш биз учун жуда оғир. 

Аммо бундай вазиятни тўғри қабул қилишимиз керак. Бу футболниинг бир қисми. У ўтган йили ҳам жароҳат олганди. Ўтган йилдаги каби хатоларни такрорламасак ажойиб бўларди. Ундай бўлмаса, ўтган йилги муваффақиятсизликдан ҳеч нарса ўрганмаган бўлиб чиқамиз, – дея Мбаппенинг сўзларини келтирди Goal нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›