Мбаппе ПСЖнинг янги шартнома борасидаги икки таклифини рад этди

Alisher
26 авг 2021, 17:38
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе парижликларнинг янги шартнома борасидаги таклифларига рад жавобини берди.

Илк таклиф - 125 миллион евро ва 5 йиллик шартнома. Аммо, Мбаппе келишув жуда узоқ деб ҳисоблаб, рози бўлмади. Иккинчи таклиф - 3 йиллик шартнома, аммо бу ҳам ўйинчини қониқтирмади.

22 ёшли футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe