

18 ёшли форвард 29-рақамни олди.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Мбаппе "Монако"дан ПСЖга ўтгани маълум бўлди. Париж клуби футболчини 2018 йилнинг 30 июнига қадар ижарага олди. Келишувда ПСЖ Килианни харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган банди бор.
Мбаппе монегасклар сафида 60 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва 16 та голли пас берди.



