Мбаппе ниқоби туфайли Нидерландияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
21 июн 2024 00:15
Янгиликлар
Мбаппе ниқоби туфайли Нидерландияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
22 июнь куни Франция терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати 2-тур ўйинида Нидерландияга қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, 1-турда франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг бурни синганди. Бир кун аввал у махсус ниқоб кийган ҳолда машғулотларда қатнашган.
Манбанинг хабар беришича, Мбаппе Нидерландияга қарши ўйинда терма жамоа рангида ясалган ниқобини таққан ҳолда майдонга туша олмайди.
Гап шундаки, УEФА қоидаларига кўра, ниқоб фақатгина бир хил рангда тайёрланиши керак.
Аввалроқ Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Мбаппенинг бўлажак ўйинда иштирок этиши ҳақида гапирганди. Нидерландия ва Франция ўртасидаги ўйин 22 июнь куни соат 00:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар