

Мбаппе 20 сентябрь кунги машғулотларда умумий гуруҳ билан шуғулланишга улгурди. Кавани эса ҳамон сонидан олган жароҳати туфайли ўзида ноқулайлик ҳис қилаётгани айтилмоқда. Шу боисдан Эдинсон якка тартибда машғулот ўтаган.
Маълумот учун, ПСЖ “Лион” билан 22 сентябрь оқшомида ўйин ўтказади.



