Мбаппе Франция термаси таркибида рекорд ўрнатди

Mirjalol Normatov
31 мар 2022, 00:48
Франция термаси ўртоқлик учрашувида ЖАР термасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Баҳсда францияликлар форварди Килиан Мбаппе дубль ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шу тариқа Мбаппе Франция термаси таркибида кетма-кет беш ўйиннинг барчасида иккитадан самарали ҳаракатни амалга оширган илк футболчига айланди.

Мбаппе термаси таркибида 26 гол урган. Бу борадаги рўйхатни 51 гол билан Тьерри Анри бошқариб бормоқда.

Ушбу мавсумда Мбаппе ПСЖ таркибида 26 ўйинда қатнашиб, 15 гол ва 10 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: France Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›