Мбаппе - ЕЧЛда 10 та гол урган энг ёш футболчи

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиа Мбаппе ЕЧЛ 6-турида “Бавария”га қарши баҳсда гол уришга эришди.

Бу билан француз ҳужумчиси ЕЧЛда 10 та гол урган энг ёш футболчи сифатида қайд этиладиган бўлди. 18 ёш-у 11 ойлик Мбаппега шунча гол уриш учун ЕЧЛда 15 та учрашувда майдонга тушиш кифоя қилди. 

Мбаппе ўтган мавсум ЕЧЛда “Монако” сафида дебют мавсумни ўтказиб, 6 та гол уришга эришганди. Жорий мавсумда у “ПСЖ” шарафини ҳимоя қилмоқда ва парижликлар сафида ушбу турнирда у ҳозирча тўртта гол уришнинг уддасидан чиқди.


Манба: championat.com