Мбаппе: «Беркиниб ўтириш ниятим йўқ»

Khoja
8 апр 2024, 10:23
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасининг кейинги ўйинларида максимал даражада ёрдам бериш учун ҳаракат қилишини маълум қилди.

«Буюк футболчилар қаторидан жой олиш вақти келди. Мен бунга тайёрман. Доимгидек, мен максимал даражада ҳаракат қиламан, мен беркиниб ўтириш ниятим йўқ», -деди Мбаппе «Барселона»га қарши баҳсдан аввал.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси ёзда якунига етади. Франциялик ҳужумчи янги мавсумда катта эҳтимол билан «Реал Мадрид»да бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›