"Майнц" Байерлорцерни ишдан бўшатди

Sherzod Nurmatov
28 сен 2020, 20:42
Гап шундаки, бунга форвард Салаининг асосий таркибдан четлатилиши сабаб бўлди.

Ахим Байерлорцер "Майнц" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди.

Ўтган ҳафта ҳужумчи Адам Салаи янги клуб қидириши кераклиги айтилди ва ўринбосарлар таркибига ўтказилди. Жамоа аъзолари бунга қарши чиқишди ва иш ташлашга киришдилар.

Эртаси куни "Майнц" футболчилари машғулотларга қайтишди, аммо шанба куни Бундеслиганинг 2-турида жамоа "Штутгарт"га ютқазди (1:4). "Майнц" 1-турда "Лейпциг"га ютқазган эди (1:3).

"Клубнинг қароридан ҳайратдаман. Шунга қарамай, мен "Майнц"га энг яхши тилакларимни тилайман", – дея ишдан бўшатилгани ҳақида изоҳ берди Байерлорцер.

Жамоани кейинги ўйинга Байерлорцернинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Ян-Моритц Лихте тайёрлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mainz05.de