Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин
08 июн 13:56
Янгиликлар
Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин
Майк Меньян "Милан"дан "Челси"га 18 млн евро эвазига ўтади.
Клублар 29 ёшли дарвозабоннинг трансфери бўйича келишиб олишди. Битимнинг якуний тафсилотлари бугун ёки душанба куни келишиб олинади.
Дастлаб "Челси" келишувга ўз дарвозабонларидан бирини, хусусан, Жорж Петрович ва Кепа Аррисабалагани қўшишга ҳаракат қилди. Бу вариант "Милан"га маъқул келмади. Сўнгра "кўклар" 15 млн евро таклиф қилишди, "россонерилар" бунга рози бўлишмади. Якунда томонлар 18 млн еврога келишиб олишди.
Меньян "Милан"да 4 йил ўйнади. Маълумот учун, франциялик футболчи А Сериянинг якунланган мавсумида 37 та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар