UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  23 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  2 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

Майк Дин дербидаги хатосини тан олди Янгиликлар

Майк Дин дербидаги хатосини тан олди

АПЛ 2-турида “Челси” дербида “Тоттенхэм” билан жанговар дуранг (2:2) ўйнади.

Майк Дин мазкур учрашувда видеоассистент сифатида ишлади.

Учрашув охирларида “шпорлар” ҳимоячиси Кристиан Ромеро жарима майдончаси ичидаги тўп учун курашда рақиб аъзоси Марк Кукурельянинг сочидан ушлаб, уни мувозанатдан чиқарди. Баҳс бош ҳаками Энтони Тейлор мазкур вазиятни эътиборсиз қолдирди ва “Тоттенхэм” Харри Кейннинг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди.

“Баъзида ортга қараб, бошқача ҳаракат қилиш мумкинлигини тушунасан.

Кейннинг 2-голига келсак, мен бош ҳакам Энтони Тейлордан “Тоттенхэм”дан Ромеро ва “Челси”дан Кукурелья билан боғлиқ вазиятни кўздан кечиришим учун вақт сўрадим.

ВАРдалигим учун жарима зарбаси бера олмасдим, аммо Тейлорга қизил карточка бўлиши мумкинлигини кўриб чиқиш учун арбитрга ажратилган жойга келишини сўрай олардим. Бир неча сония ичида Ромеронинг Кукурельянинг сочидан тортган ҳолатини кўриб чиқишим керак эди, бу атайин қилинган деб ўйламагандим.

Бу эса қанчалик тажрибали бўлишингдан қатъи назар, 20 йилдан ортиқ АПЛда ҳакамлик қилганимни қарамасдан доимо ўрганишим кераклигини исботлайди. Бу мени хафа қилди, чунки бу хато ҳакамларимизнинг шундай ажойиб уик-энддаги ягона камчилиги бўлди”, дейди Дин.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика