UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  18 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

Майдон атрофидаги воқеалар "Навбаҳор"нинг ички муҳитига таъсир қиляптими ёхуд Раҳимжон Давронов сабрли бўлишга чақирди Янгиликлар

Майдон атрофидаги воқеалар "Навбаҳор"нинг ички муҳитига таъсир қиляптими ёхуд Раҳимжон Давронов сабрли бўлишга чақирди

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси атрофида бўлаётган воқеалар кўпчиликнинг эътиборида бўлиб турибди.

"Пахтакор" билан ўйиндан кейинги ҳолатлар, юзага келган зиддиятлар маълум бир маънода майдон ичига ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Футболда олдиндан аниқки кўп ҳолларда бирор жамоанинг натижалари, мағлубиятлари ёки ютуқлари майдон ташқарисидаги ишларга ҳам боғлиқ бўлади. Хўш айни кунларда юз бераётган ходисалар "Навбаҳор"нинг натижаларига ҳам таъсир қиляптими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида "лочинлар"нинг дарвозабони Раҳимжон Давроновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Қишки трансферлар вақтида "Навбаҳор"га кўчиб ўтдингиз. Лекин ҳали майдонга тушганингиз йўқ...

- Ассалому алейкум. Авваламбор барча юртдошларимизни кириб келган рамазон ойи билан табриклайман. Тўғри таъкидладингиз ҳали дебютимни нишонлаш насиб қилмади. Янги жамоага келиб бирданига ўйнаб кета олмайсиз. Маълум бир фурсат зарур. Ҳамма нарсани ўз вақти соати бор. Ўйлайманки ҳали ҳаммаси олдинда. Мавсум узоқ давом этади. Қолаверса кубок баҳслари бор. Шунинг учун хавотирга тушаётганим йўқ. 

- Наманган жамоасига ўтиш хато қарор бўлди, деб ўйлайсизми?

- "Навбаҳор"га ўтиш ҳуқуқи менда эмасди. Қонунан "Машъал"га тегишли эдим. Клуб мени трансфер қилди. Умуман олганда жамоадан кетишни ўйламаяпман. 

- Мавсум бошлангандан бери энг кўп воқелик "Навбаҳор"да юз берди. Дастлаб мураббий ўзгарди. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг можаролар юзага келди. Бундай паллада тўп тепаётган футболчиларга қанчалик қийин? 

- Майдон атрофидаги ишлар футболчиларга ҳеч қандай ҳалақит бераётгани йўқ. Чунки жамоада профессионал ўйинчилар жамланган. Қайсидир маънода оз бўлсада қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо жиддий ёки ваҳимали муаммо келтириб чиқармайди.

- Жамоанинг қайд этаётган натижаларининг асл сабаби ҳам шундами? Балки муваффақият йўлида бироз сабрлироқ бўлиш керакдир...

- Тўғри. Натижа ҳар доим ўз-ўзидан дарҳол келиб қолмайди. Сабрли бўлиб биргаликда меҳнат қилсак натижа ҳам келади. Ҳар қандай муваффақиятнинг тагида катта меҳнат ётади. Шундай экан астойдил ишлашда давом этамиз.

- Одатда натижалар яхши бўлмаган ҳолатларда клубда ички муҳити ҳам ёмонлашади. Сизнингча ички муҳитдаги вазият фақат натижага боғлиқми?

- Натижа бўлмагандан кейин қандайдир ҳолатлар учраб туради. Бироқ ички муҳитга натижаларнинг таъсири жиддий бўлмайди. Айни пайтда жамоамизда вазият яхши. "Машъал"дан келган илк кунларимданоқ барча футболчилар билан тил топишиб кетдим. Мавсум яқинда бошланди. Вақт ўтгани сари бир-биримизни янада яхшироқ тушуниб борамиз. 

- Навбатдаги икки уй учрашувини жамоа мухлисларсиз ўтказишга мажбур...

- Мухлисларсиз жуда қийин бўлади. Бу ерга келиб ишқибозларнинг ўрни футболда нақадар муҳим эканлигини кўрдим. Насиб қилса қолган учрашувларда бизни доимгидек фаол қўллаб-қувватлаб туришади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика