UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  2 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат Янгиликлар

Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми якунланди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби мавсумни 4-ўринда якунлади.

 Акбар Усмонов эса 55та гол билан чемпионат тўпурарига айланди. 

Шундан кейин футболчининг мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик.

Мавсум якуни ҳақида
- Чемпионатни ажойиб руҳда бошладик . Мазмунли ўйинларни ўтказдик . Заҳира ўриндиғида муаммолар бўлса ҳам қўлдан келганча чемпионлик учун курашдик. Кутилмаганда йўқотилган очколар сабабли чемпионликдан мосуво бўлдик.

Чемпионлик пойгасидан чиқиш кетиш борасида
- Биринчи даврадан сўнг ҳам 1-ўринда бораётган эдик. Лекин чемпионат давомида заҳира ўриндиғимиз анча кичрайиб кетди. Жароҳатлар, ортиқча сариқ карточкалар натижаларимзга таъсир кўрсатмай қолмади. Керагидан ортиқ очколарни йўқотдик. Якунда бу йўқотилган очколар қимматга тушди ва жамоамиз медалларсиз қолди.

Мавсум тўпурари бўлиши хусусида
- Мавсум давомда голларим сони балки кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин ҳар имкониятларимдан фойдаланаверсам легионер сифатида топ жамоаларда ўйнаётган бўлардим (кулади). Бу мавсум “Локомотив” учун урилган барча голларим мен учун қадрли бўлди.

Молиявий ҳолат ҳақида
- Тўғриси, 1-ўринда кетаётганимизда молиявий тарафлама ҳам муаммолар бўлди. Аслида бу баҳона бўлиши керак эмас. Лекин ҳар соҳада молиявий рағбат муҳим ўрин касб этиши бор гап!!!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика