UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  0 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  1 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  5 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Мавсум олдидан "Интер"да нима гап? Янгиликлар

Мавсум олдидан "Интер"да нима гап?

"Интер" нисбатан камроқ қийинчилик ва йўқотишлар билан Антонио Контедан Симоне Индзагига "ўтмоқда".

"Лацио"дан фарқли равишда, янги мураббий схемани ўзгартириши, футболчиларнинг майдондаги жойларини алмаштириши ёки маълум нуқтага янги футболчилар излаши шарт эмас.

▪️ Ўтган мавсумнинг каттагина қисми давомида Самир Ханданович ўйинида сезиларли пасайиш кузатилаётгани таъкидланганди. Бироқ Хуан Муссо "Аталанта"га кўчиб ўтди, Ханданович эса "Интер"нинг биринчи рақамли дарвозабони бўлиб қолмоқда. Алекс Кордац "Кротоне"дан келди, лекин у учинчи посбон бўлиши кутилмоқда. Самирнинг ўринбосари эса Раду бўлса ажаб эмас, руминиялик кипер клубни тарк этса, Алекс иккинчи рақамга айланади. Захира варианти — Луижжи Сепе. "Парма" дарвозасида унинг жойини Буффон эгаллади.

▪️ Ҳимояда барчаси жойида: Шкриняр, Де Врей ва Бастони ўз ўрнида, Раноккья, Д’Амброзио ва Коларов билан шартнома муддати узайтирилди. Бироқ Де Врейнинг агенти Мино Райола эканлигини унутмаслик лозим. Бу ҳолатда барчаси бирдан ўзгариб кетиши мумкин. Аммо ҳозирча фақатгина "Эвертон" ҳақидаги миш-мишларгина бор.

▪️ Ашраф Хакими ПСЖга йўл олди, мавсумолди ўйинларда Дармиан ҳаракат қилди, бироқ ўнг қанотда ким асосий бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Балки бу роль Наитан Нандесга тегар — "Кальяри" билан музокаралар анчадан буён давом этмоқда. Индзагига уругвайликнинг универсаллиги жуда маъқул келяпти. Футболчи ярим ҳимоя марказида ҳам, чап қанотида ҳам ўйнай олади. Лекин Марко Рогнинг жароҳати вазиятни қийинлаштириб юборди, "Интер" Сардинияга Раджа Наингголанни жўнатиши ҳам талаб қилинади. Нандеснинг келиши Эктор Бельерин ва Дензел Думфриснинг ижараси эҳтимолини йўққа чиқармайди, аммо ҳозирча "Арсенал" ва ПСВ билан музокаралар вақтинча тўхтатилган. Асосийси — Наитанни қўлга киритиш.


▪️ Чап қанотда Иван Перишич қолмоқда, Эшли Янг ўрнига эса Федерико Димарко келди. Айнан Федерико асосий таркиб футболчиси бўлиши ёки камида мавсумни асосий футболчи сифатида бошлаши кутилмоқда. 23 ёшли Димарко "Верона" сафида омадли бир ярим мавсум (5та гол, 6та ассист) мавжуд, мавсумолди йиғинида ҳам у анча фаол ва айтишларича, Индзаги шогирди ҳаракатларидан жуда мамнун.

▪️ Майдон маркази: Брозович ва Барелла ҳамон сафда, лекин хорватиялик билан баъзи тушунмовчиликлар борлиги ҳақида "гаплар юрибди" — шартнома 2022 йилга қадар мўлжалланган ва келишувни узайтириш борасида ҳозирча маълумотлар йўқ. "La Gazzetta dello Sport" ёзишича, Марцело кетадиган бўлса, "Интер"га Миралем Пьянич таклиф этилиши мумкин. Ярим ҳимоячи "Барселона"га керак эмас, аммо бу борада ҳозирча аниқ гап йўқ.

▪️ Кристиан Эриксен яқин вақтлар ичида Италияга ташриф буюриши ва кўплаб тестлардан ўтиши зарур. Шундан кейингина футболчи умуман "Интер" сафида майдонга туша оладими ёки йўқ маълум бўлади. Мавсумга кўп вақт қолмади ва шу сабабли ҳам "нерадзурри" Хакан Чалханоглу билан шартнома имзолади. Мавсумолди учрашувларида туркиялик футболчи айнан Эриксеннинг нуқтасида самарали ҳаракат қилмоқда. Айнан у Индзаги учун "янги Луис Альберто" бўлиши кутилмоқда.

▪️ Шунингдек, Видаль, Весино, Сенси, Гальярдини + ёшлар бор. Уларнинг ҳар бири кетиши ҳам ёки мавсумни Миланда бошлаши ҳам мумкин.

▪️ Лукаку — "Интер" уни сотмоқчи эмас, Ромелунинг ўзи ҳам кетаман демаяпти. Йилига 10 миллион ваъда ҳам "Челси"га йўл олиш учун етарли бўлмади. Лаутаронинг шартномаси 2023 йил якунига етади. Томонлар келишувни узайтириш борасида ҳозирча тил топиша олишмаяпти. Аргентиналикни фақатгина катта нархга сотишлари мумкин — тахминан 80-90 миллион. Нима бўлса-да, уни кетишига тайёргарлик кўрилмоқда — бу йил бўлмаса, кейинги йил. Шорт-листда Индзагига яхши таниш Хоакин Корреа ва "Сассуоло"дан Андреа Распадори бор.

▪️ Учинчи ҳужумчи Алексис Санчес. Тўртинчиси — Андреа Пинамонти ёки 20 ёшли жамоанинг мавсумолди ўйинларидаги тўпурари Мартин Сатриано (4та гол). Ҳар икки футболчига ҳам қизиқаётганлар етарли — агар бу трансферлар амалга ошса, Бальде Кейта варианти бор. Футболчи 2018/19 йилги мавсумда жамоа таркибида ҳаракат қилиб улгурган. Кейта "Сампдория"даги мавсумдан сўнг (26 ўйин, 7та гол), "Монако" билан шартномаси борлигига қарамай, индивидуал машғулотларни олиб бораётгани ҳақида хабарлар бор ҳамда янги чақирувларни кутмоқда.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика