Маурисио Покеттино "Реал" устози бўладими?

Tolibjon Qosimov
5 фев 2014, 11:51
Mirror нашри қизиқарли хабарни чоп этди. Унга кўра "Реал" италиялик бош мураббий Карло Анчелоттига ўринбосар қидирмоқда.
"Қироллик клуби" "Саутгемптон" клуби устози Маурисио Покеттинони кузатмоқда.

Бу мураббий ўз вақтида "Эспаньол"да ишлаган. Агар "Реал" Чемпионлар лигасини юта олмаса Покеттино борасида жиддий ўйлаб кўради.

Мадрид клубида ҳозир Анчелоттига ёрдам бераётган Зинедин Зидан ҳам бош мураббийга айланиши мумкин.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net