Маурицио Сарри: "Бизнинг даражамиз "Ювентус"никига яқинлашиб қолди"

Tolibjon Qosimov
7 апр 2017, 21:27
"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри Италия кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Ювентус"га қарши кечган баҳс (3:2)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоамиз катта ўйин кўрсатди, биз жуда ҳам кам гол ўтказадиган жамоага учта гол урдик. Афсуски, ўз режаларимизнинг ҳаммасини амалга ошира олмадик. Агар омад биз томонда бўлганда, ҳаммаси бошқача тугаши мумкин эди. Менда шундай таассурот пайдо бўлдики, бизнинг даражамиз "Ювентус"никига яқинлашиб қолди", - дейди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sscnapoli.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›