Маунт мартгача майдонга қайтмайди. МЮ хавбеки "Сити" билан ўйинда жароҳат олганди
24 дек 2024 16:09
Янгиликлар
Маунт мартгача майдонга қайтмайди. МЮ хавбеки "Сити" билан ўйинда жароҳат олганди
Мэйсон Маунт жароҳат сабаб яна узоқ муддатга сафдан чиқди.
"Манчестер Юнайтед" хавбеки "Манчестер Сити"га қарши (2:1) дербида жароҳат олганди. Маунт учрашувнинг 14-дақиқасида алиштирилганди.
"talkSPORT"нинг хабарига кўра, клубдагилар 25 ёшли футболчи бир неча ойга сафдан чиққанидан хавотирда. Бу Маунт учун жорий мавсумдаги иккинчи жароҳат: август – сентябрь ойларида у МЮнинг уч ўйинини жароҳат туфайли ўтказиб юборганди.
Ўтган мавсум Маунт жароҳатлар сабабли "Манчестер Юнайтед"нинг 27 та ўйинида иштирок эта олмаган, жорий мавсум эса "Челси" собиқ ярим ҳимоячиси 12 марта майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар